18:40 / 28.07.2017
11126

Иномжон Мажидов ОТМларда абитуриентлардан ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш ҳақида 

Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазирнинг сўзларига кўра, нафақат Тошкент ахборот технологиялари университети, балки бошқа олий таълим муассасалари ҳам онлайн тарзда абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш тажрибасини қўллашни бошламоқда. Фақатгина бу алоҳида факультетларда амалга оширилаяпти. 

Фото: Иномжон Мажидов

“Онлайн тарзда киритганда яна бир текшириб олинмоқда. Ҳозирги босқичда шундай. Бу масъулият жуда катта экани билан боғлиқ. Агарда у ердаги бирон маълумот кимнингдир хатоси билан нотўғри кетиб қолса, бу кимдир бир йилга вақтини йўқотди, дегани. Шунинг учун 730 минг бўлса, биронтасида ҳам хато қилиш мумкин эмас. Лекин у технологиялар тажриба сифатида ўтказилмоқда. Бошқа масалалар ҳам кўрилмоқда. Умуман ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари, аризани онлайн қабул қилиш, шахсни идентификация қилиш масалалари устида ишланмоқда. Ўйлайманки, шуларни умумлаштириш натижасида, биз тўлиқ ишончимиз комил бўлганда, барча ОТМларда аста-секин жорий этиб келаверамиз”, - деди Мажидов.

Маълумот учун, Иномжон Мажидов билан интервьюнинг тўлиқ шакли бироздан сўнг тақдим этилади.

Top