Ўзбекистон | 20:35 / 31.07.2017
20318
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчилар тарихда илк марта математика мусобақасида олтин медалларни қўлга киритди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

25—31 июль кунлари давомида Ҳиндистоннинг Лакҳнау шаҳрида халқаро математика мусобақаси бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги хабар қилишича, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2та олтин ва 2та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Мусобақада дунёнинг 41та давлатидан ташриф буюрган ёш математиклар иштирок этди.

Қайд этилишича, мазкур танловда тўртинчи марта қатнашган ўзбекистонликлар илк бор 2та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севарахон Остонова индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўлга киритган.

Қоракўлдаги худди шу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ҳамда 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатов эса яккалик баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлган.

Мавзуга оид