Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда кучли шамол вақтида самолётлар қўндирилиши видеога олинди
Австралиянинг Мельбурн аэропортида йўловчи самолётлари 100 км/соат билан эсаётган шамол вақтида қўнишларига тўғри келди. Бу ҳолат акс этган видео Yahoo7 News порталида жойлаштирилди.
29 июлда суратга олинган роликда кучли шамол қўнишга ҳаракат қилган самолётларни чайқатаётганини кўриш мумкин. Бундай самолётлар орасида Singapore Airlines (Сингапур), Qantas (Австралия), Cathay Pacific ва China Airlines (Китай) авиакомпаниялари самолётлари бўлган. Уларнинг барчаси муваффақиятли қўна олган.
Шанба куни об-ҳаво шароити туфайли Мельбурн аэропортида қўниши ва учиши керак бўлган бир қатор рейслар ушлаб қолинган. Бундан ташқари, Мельбурнда шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаб, баъзи биноларга шикаст етказган. Ёмон об-ҳаво туфайли 800 га яқин уй электр таъминотисиз қолиб кетган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026