Жаҳон | 14:54 / 01.08.2017
7252
2 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи аҳолиси 2016 йилда мигрантлар ҳисобига 1,5 миллионга ўсган

2016 йилда Европа иттифоқи аҳолиси сонида 1,5 миллион мигрант ҳисобига ўсиш кўзга ташланган ва жами 511,8 миллион кишини ташкил этган. Бу ҳақда Евростат ҳисоботига асосланиб, ТАСС маълум қилган

Ҳисоботда таъкидланишича, 2016 йилда Европада туғилиш ва ўлим сони деярли баробар бўлган. Шу сабабли аҳолининг табиий ўсиш сони нолга тенг бўлган. Бошқача қилиб айтганда, Европанинг 1,5 миллионга ошган аҳолиси сони хориждан келган фуқаролар эвазига юз берган.

Бу борада Европа иттифоқининг уч йирик мамлакати етакчилик қилган: 82,8 миллион аҳолига эга Германия (ўсиш 625 минг), 67 миллион аҳолига эга Франция (ўсиш 270 минг), Буюк Британия — 65,8 млн. (ўсиш 425 минг).

Аҳолининг сонининг энг катта қисқаришлари Литва, Латвия, Эстония, Руминия, Хорватия, Португалия ва Италияда қайд этилган. Катта эҳтимол билан тахмин қилиш мумкинки, бу мамлакатлардаги аҳоли сонининг қисқаришига ЕИ ичидаги миграция омили сабаб бўлмоқда ва у ҳамжамиятнинг иқтисодий фаровон давлатлари кўрсаткичларида ўз аксини топган.

Мавзуга оид