Элчихона ва фаол ватандошлар кўмаги билан Тошкент шаҳрида туғилган Д.А. ва унинг онаси С.А. хориждаги даволаниш жараёнидан сўнг хавфсиз ҳолда Ўзбекистонга етиб олди.
Шунингдек, ушбу акция доирасида Telegram мессенжеридаги ёлғон ваъдаларга ишониб алданган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган Тошкент вилоятида туғилган 21 ёшли О.К. ҳам ватанга қайтарилди.
Ўзбекистонга қайтгач, уларга тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.











