Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби фаластинликларни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди
Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Юсуф ал-Усаймин ташкилотга аъзо давлатлар ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, давлат ва хусусий секторини Ал-Қудсда яшовчи фаластикликларга ёрдам беришга чақирди.
У бу ҳақдаги гапларни ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ижроия қўмитасининг Ал-Ақсо масжиди атрофидаги воқеаларни муҳокама қилиш учун Туркия талаби билан чақиртирилган фавқулодда йиғилишида айтиб ўтди.
“ИҲТ Ислом тараққиёт банки билан биргаликда Фаластинда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Ислом бирдамлик жамғармаси 27 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштирмоқда”, деб айтди ал-Усаймин.
Ал-Усайминнинг айтишича, фаластинликларни Шарқий Ал-Қудсда таҳқирлаш ортида ташкилотга аъзо давлатлар гарданига қўшимча мажбуриятлар тушмоқда. “Биз халқаро ҳамжамият билан Исроилнинг фаластинликларнинг ҳуқуқларини бузишини тўхтатишимиз ва фаластин халқига зарур ёрдам кўрсатишимиз лозим», деб таъкидлаб ўтган Ал-Усаймин.
Мавзуга оид
15:23 / 15.11.2023
Ғазодаги Ал-Қудс касалхонасидан беморлар ва ходимлар эвакуация қилинди
11:06 / 30.10.2023
ЖССТ: Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби жуда хавотирли
10:16 / 17.05.2021
Ғазо секторидаги 38 минг фаластинлик вақтинча бошпана сўради
16:30 / 07.02.2020