Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби жуда хавотирли
Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳар доим халқаро ҳуманитар ҳуқуққа мувофиқ ҳимояланган бўлиши керак, деди Тедрос Адханом Гебрейесус.
Фото: Anadolu Agency
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Исроилнинг Ғазодаги Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг «Ал-Қудс» касалхонасини бомбардимон қилиш таҳдидидан чуқур хавотир билдирди.
X ижтимоий тармоғидаги постида Гебрейесус Ғазо Исроилнинг шиддатли ҳужумлари остида эканини эслатди.
«Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятидан Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби ҳақидаги хабари ниҳоятда хавотирли», деди Гебрейесус. У одамлар ҳаётини хавф остига қўймасдан беморлар билан тўлган шифохоналарни эвакуация қилишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.
«Соғлиқни сақлаш хизматлари доимо халқаро инсонпарварлик ҳуқуқига мувофиқ ҳимоя қилиниши керак», дея қўшимча қилди Гебрейесус.
Фаластин Қизил Ярим ой жамияти ёзма баёнотида шундай дейилади: «Исроил аскарлари Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини бомбардимон қилиш билан таҳдид солиб, эвакуацияни талаб қилди. Касалхона атрофи эрталабдан бери ўққа тутилмоқда».
Мавзуга оид
22:34 / 24.03.2026
Ғазода 18 ойлик боланинг оёғига сигарет босиб қийнашди
19:55 / 19.03.2026
Вайроналар ичра ёруғлик сари – Kun.uz учун Ғазодан махсус репортаж
10:17 / 09.03.2026
Исроил яна Ғазони ўққа тутди: 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
19:01 / 04.03.2026