Ўзбекистон | 21:40 / 01.08.2017
53477
3 дақиқада ўқилади

ЎзМУда 188 нафар абитуриент имтиҳонда иштирок этишдан воз кечди

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига тест синовлари бўлиб ўтди. Университетда бу йилги имтиҳон жараёнлари шаффоф, адолатли ва ҳаққоний тарзда ўтказилиши учун барча чоралар кўрилди. Жумладан, ЎзМУда биринчи маротаба барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб,  тест жараёнлари абитуриентларнинг ота-оналарига онлайн тарзда узатилди. Шу билан бирга “Ёшлар” телеканалида тўғридан-тўғри  трансляция қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, бу йил ЎзМУда 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига жами 13790 нафар абитуриент аризаси қабул қилинди. Қабул жараёнида замоновий биометрик технологиялар асосида абитуриентларнинг назорат қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, қиёфадан шахсни аниқлашга қаратилган “ақлли” технология қўллангани ҳақида хабар берилган эди. Бу “ақлли” технологиялар ёрдамида ҳужжат топширишгача бўлган жараёнда 70дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. 

ЎзМУ раҳбарияти аввал ваъда берганидек бугунги тест синовларида ҳам айни шу ақлли технологиялар қўлланилди. Тест ўтказиладиган аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб, жараённинг тўғридан-тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилди. Ақлли технологиялар ҳужжатлар қабул қилиш жараёнидаги биринчи боcқичда абитуриентлар тест жараёнлари  адолатли ва шаффоф ўтказилишида кузатувчи сифатида баҳо берган бўлса, бугун уларни қайсидир маънода ўз билим ва имкониятларига мустақил баҳо бериш ва тўғри хулоса чиқаришга ундади.

Пировард натижада 188 нафар абитуриент синов имтиҳонида иштирок этишдан воз кечди. 77 нафар абитуриент кузатувчиларнинг адолатли ёндашуви сабаб тест синовларидан четлаштирилди. Ақлли технологияларга чап беришга уриниш ҳолатлари ҳам кузатилди. Лекин бунинг олди олиниб, 4 нафар абитуриент имтиҳонга киритилмади. Бу экспрементдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли, билимли абитуриентларга ўқишга кириш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

Соҳиба Солиева.

Абитуриентнинг "йўл харита"си — Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари давом этмоқда

Мавзуга оид