Жамият | 16:00 / 02.08.2017
3745
1 дақиқада ўқилади

31 июль куни Тошкентда 3 та ЙТҲ юз берди, 3 инсон жароҳатланди

2017 йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 31 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2277 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 622 тасини қўпол турдаги, 24 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 31 июль куни жами 695 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 424 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 271 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид