Жаҳон | 22:06 / 02.08.2017
5235
1 дақиқада ўқилади

ABC: Трамп ва республикачилар қонуний иммиграцияни чеклаш бўйича чораларни тақдим қилади

Фото: Alex Wong/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп ва сенатор-республикачилар АҚШга қонуний иммиграцияни чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим қиладилар, деб хабар бермоқда ABC телеканали.

Унинг маълумотларига кўра, қонун лойиҳаси билан виза лотереяси бекор қилинади, Бундан ташқари, қочқинларга квотани чеклаш режалаштирилмоқда. Бу квота билан мамлакатда доимий яшашга рухсат берилади. АҚШ  ички хавфсизлик вазирлиги маълумолотларига кўра, 2015 йилда бундай рухсатни 1 млн дан кўпроқ муҳожир олган.       

Қонун лойиҳаси ишлаб чиқучилари ўртасида иикки нафар республикачи сенатор бор – Том Коттон (Арканзас) ва Дэвид Пердью (Жоржия).  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид