1 август куни Тошкентда 5та ЙТҲ юз берди, 8 киши жароҳатланди
2017 йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 8 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 1 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2324 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 543 тасини қўпол турдаги, 18 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 1 август куни жами 820 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 528 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 292 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024