12:43 / 03.08.2017
23133

Аввалги йилларда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш мумкинми?

САВОЛ: Мен мактабгача таълим муассасасида 5 йилдан буён бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келмоқдаман. Лекин шу кунга қадар бирор марта меҳнат таътилига чиқмаганман, шу сабабли фойдаланилмаган таътилим учун пуллик компенсацияни жорий йилда олишим мумкинми?

И.ЭШНАЗАРОВ, Тошкент шаҳри

ЖАВОБ: Йўқ, Сиз фойдаланилмаган таътилингиз учун пуллик конпенсацияни жорий йилда ололмайсиз. 

Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилингандагина ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.


Саволга Юнусобод туман Бандликка кўмаклашиш маркази етакчи юрисконсульти Нодира ТОШЕВА жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга. 
 

Top