Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 август куни Тошкентда 7 та ЙТҲ юз берди, 1 инсон ҳаётдан кўз юмди
2017 йилнинг 2 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 7 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 2 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1721 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 420 тасини қўпол турдаги, 20 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 2 август куни жами 463 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 267 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 196 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
09:51 / 09.02.2026
Тошкентда давлат ёнғин назорати текширувлари давом этмоқда
09:10 / 09.02.2026
Навоий кўчасида автобус ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:44 / 07.02.2026