Ўзбекистон | 18:40 / 06.08.2017
54078
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия зенит қисмидан устун келди

Россиялик ҳарбийлар "АрМИ-2017" халқаро армия ўйинларида 13 та босқичдан сўнг етакчилик қилмоқда, деб хабар беради тадбир Бош ҳаками генерал-майор Дмитрий Горбатенко.

"Ўтган саккиз кун мобайнида ташкил этилган танловлар натижасига кўра, Россия жамоаси 13 та ғолиблик билан биринчи ўринда, ундан кейинги ўринда 7 та ғалабани қўлга киритган Хитой ва учинчи ўринда қозоғистонлик ҳарбийлар пешқадамлик қилмоқда", - дейди у.

Горбатенконинг айтишича, якшанба куни "Хавфсиз маршрут" танлови ўз якунига етади. "Биз Армия ўйинларида энг мураккаб танловлар беллашувидан ўтиб, тадбир якунига яқинлашиб қолдик", - деб таъкидлайди Бош ҳакам.

Сўнгги ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон жамоаси россиялик зенитчилардан устунроқ келди. Шундай қилиб, Хитой ҳудудида ўтказилган "Десант кучлари" ва "Мусаффо осмон" танловларида биринчи ўрин Хитойга насиб этди.

4 август куни эълон қилинган тадбир умумий рейтингида ўзбекистонлик ҳарбийлар иккита ғолиблик ўрни билан еттинчи поғонада келаётган эди.

Мавзуга оид