Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google аёллар IT соҳада муваффақиятга эриша олмаслигини айтган ходимни ишдан ҳайдади
Google компанияси эркаклар технологик соҳага биологик жиҳатдан аёлларга қараганда кўпроқ мойил бўлиши ҳақида маълум қилган катта дастурчини ишдан бўшатди. Бу ҳақда The Verge ёзмоқда.
Дастурчи Жеймс Деймор Bloomberg нашрига ишдан бўшатилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, у «гендер қолипларини сақлаб қолгани» учун ишдан ҳайдалган.
Деймор «манифести» - 10 саҳифадан иборат ҳамкасбларга йўлланган хат бўлиб, тез орада оммалашиб кетди. Унда аёллар IT-компанияларда муваффақиятга эришиши ва раҳбарлик лавозимини эгаллаши бир қадар мушкул экани айтилади. Дейморнинг иддао этишича, эркаклар ва аёллар ўртасидаги биологик фарқ Google’даги гендер бўйича ажралиш сабабидир. Унинг маълум қилишича, бу фарқни йўқотиш бўйича саъй-ҳаракатлар «мафкуравий хилма-хилликни» йўқотмоқда ва консерватив қарашларга зарар етказувчи ўзига хос маданиятни яратмоқда.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
10:14 / 21.05.2026