Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда йўловчининг сумкасида топилган бомба бўлаги сабабли вокзал эвакуация қилинди
Фото: twitter.com/hatternick
Парижда хавфсизлик хизмати Шимолий вокзалдан йўловчиларни эвакуация қилди. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, бунга йўловчилардан бирининг сумкасида Иккинчи жаҳон уруши вақтларидаги бомбанинг бўлаги топилгани сабаб бўлган.
Вокзалнинг эвакуация қилиниши поездлар жўнатилишида узилишларга ва катта навбатлар юзага келишига олиб келган.
Нашр маълумотларига кўра, хавфсизлик хизмати йўловчининг сумкасида аниқлаган шубҳали буюм бомба бўлаги бўлиб чиққан.
Evening Standart нашрининг маълум қилишича, йўловчи хавфли буюмни Лондонгача поездда олиб кетмоқчи бўлган. Нашр гувоҳларнинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда полиция шубҳали сумкани портлатганини маълум қилган, бироқ бу маълумотнинг расмий тасдиғи берилмаган.
Мавзуга оид
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
19:21 / 10.11.2025