Фан-техника | 16:45 / 17.08.2017
5048
1 дақиқада ўқилади
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Amazon компанияси умумий миқдори 16 млрд доллар бўлган облигацияларни чиқарди, уларга бўлган талаб ҳажми Беларусь ялпи ички маҳсулоти билан тенглашди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, облигацияларнинг чиқарилишидан тушган пуллар Amazon июнь ойи ўрталарида харид қилган Whole Foods соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари супермаркетлари тармоғини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.
CNBC’нинг Deutsche Bank’га асосан хабар беришича, онлайн-ритейлернинг облигацияларига талаб жуда юқори бўлган, мурожаатлар ҳажми 49 млрд долларни ташкил этди. Бу эса Беларусь ЯИМ билан баробар.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
14:05 / 24.08.2024