Жамият | 21:40 / 17.08.2017
173183
3 дақиқада ўқилади

Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар ва зиёлилар билан ўтказилган учрашувда эстрада хонандалари фаолияти, юртимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Хусусан эстрада хонандалари топган даромадлар солиққа тортилиши бўйича ҳам ўз фикрини билдириб:

«Сизларга маълумки, собиқ иттифоқ ҳудудидаги бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, фақат Ўзбекистонда эстрада ижодкорлари аҳолига маданий хизмат кўрсатишдан топадиган даромадлари бўйича солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинган. Айтайлик, хонандаларимиз ўзининг гастрол-концерт фаолиятини амалга ошириш учун бир йилда бир марта белгиланган тартибда маълум миқдордаги маблағни тўлаб, лицензия олади. Бўлди. Бошқа солиқ йўқ. Азбаройи санъатга бўлган ҳурматимиз учун уларни солиққа тортмаяпмиз», — дея таъкидлаган эди.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси биринчи қисми 8-бандига асосан, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган шахслар — ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинган.

Тан олиш керак, бошқа ҳеч бир соҳага бундай имтиёзлар берилмаган. Лекин «қарс икки қўлдан чиқади», деганларидек, саломга яраша алик ҳам бўлиши керак.

Ҳар қандай ўзаро тенглик асосларига қурилган эркин жамиятда давлат ўз фуқаролари олдида ўз вазифаларини бажаргани каби фуқаролар ҳам давлат олдидаги ўз мажбуриятларини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилади.

Даромадидан солиқ тўламайдиган санъаткорлар пенсия ёшига етгач, белгиланган тартибда давлатдан пенсия олади. Шу сабабли, улар қонунчиликка кўра ойига 1 минимал иш ҳақи миқдорида, яъни — 149.775 сўм миқдордаги ижтимоий суғурта бадалини тўлаб боришлари лозим бўлади.

Қуйида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиб, даромад олаётган лекин белгиланган ижтимоий суғурта бадалини ўз вақтида тўламай келаётган айрим фуқаролар рўйхати келтириб ўтилган.

Санъаткорлар доимо халқ кўз олдида бўлади. Уларнинг туриш-турмуши барчани қизиқтиради, кези келганда улардан кўпчилик ўрнак олади.

Аслида, аксарият хонандалар ижтимоий суғурта бадали сифатида бир йил учун тўланадиган пулни битта тўй ёки бошқа тадбирнинг ўзидан топади. Яратилган шунча имконият ва имтиёзларга қарамасдан давлат олдидаги мажбуриятларини адо этишга масъулиятсизлик қилинишини қандай изохлаш мумкин.

Хулоса эса сиздан.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Мавзуга оид