Спорт | 23:56 / 18.08.2017
41794
3 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг чиройли қамоқхоналари (фотожамланма)

Барча қамоқхоналар ҳам бир-бирига ўхшайвермайди. Рангсиз, кўплаб қуролли соқчилар қўриқловчи бетон катаклар, пўлат панжаралар ўтмишда қолиб бормоқда: ривожланган мамлакатларнинг пенитенциар тизими маҳбусларни жазолаш эмас, уларни қайта тарбиялашни кўзда тутади. Trendymen кўринишидан кўпроқ қулай санаторийларга ўхшаб кетадиган қамоқхоналар билан таништирди.

Вилла Sbertoli

Италия

Villa Sbertoli бир вақтнинг ўзида ҳам қамоқхона, ҳам руҳий хасталар шифохонаси функцияларини бажаради. Бу ажойиб бино XVIII асрда бунёд этилган - у ўзининг баланд шифти ва деворлардаги ранг-баранг суратлари билан ажралиб туради.

Шильон қалъаси

Швейцария

Ҳозирда бу ерда музей жойлашган бўлса-да, Шильон қалъасини четлаб ўта олмадик. Қалъа анъанага кўра, қамоқхона вазифасини ўтаган: бу ерда қироллар муҳим асирларни сақлашган.

Halden

Норвегия

Бу ерда маҳбуслар ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракатланишади, видеоўйинлар ўйнашади, ортопедик матрасларда ухлашади ва ҳатто пул ҳам ишлашади. Бир сўз билан айтганда, маҳбусларга оддий одамлар сифатида муносабатда бўлишади. Шунда улар жазо муддатини ўтаб, жамоатчиликка осонроқ қўшилишади.

Адлия маркази

Австрия

Бу қамоқхона машҳур меъмор Жозеф Хоушенн томонидан маҳбуслар ўзларини эркин ҳис қилишларига мўлжаллаб лойиҳалаштирилган. Улкан деразалар, очиқ кенгликлар - қамоқхонадан кўра кўпроқ санаторийга ўхшайди.

Scenic Bastoy Prison

Ҳойнаҳой, рўйхатимиздаги энг "ҳашаматли" жазо ўташ жойи шу бўлса керак. У хусусий оролда жойлашган ва маҳбуслар ўз вақтларини истаганларидек ўтказишади. Балиқчилик, ер хўжалиги, теннис, чавандозлик  - хуллас, пансионнинг ўзгинаси.

Гарстен-Абби

Австрия

Гарстен-Абби 1851 йилга қадар монастирлигича қолган. Кейин эса австрияликлар нима учундир бинодан қамоқхона сифатида фойдалана бошлашган. Барокко услубидаги архитектура Гарстен-Аббини дунёдаги энг чиройли қамоқхоналардан бирига айлантиради.

Ҳазрати Олиялари қамоқхонаси

Англия

Агар оғир блокловчи эшиклар бўлмаганида Ҳазрати Олияларининг қамоқхонаси (Her Majesty's Prison, или HMP) бемалол давлат мактаби вазифасини ўташи мумкин эди. Бу ерда синфлар, сузиш ҳавзаси ва спорт зали, бильярд столи ва ҳатто теннис столи ҳам бор.

Фримант қамоқхона

Австралия

Ғарбий Австралияда жойлашган Фримант қамоқхонаси 136 йилдан буён эксплуатацияда. Шуниси қизиқки, бу қамоқхона ҳатто ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига ҳам киритилган.

Давлат қамоқхонаси

Дания

Шарқий Ютландиянинг Давлат қамоқхонаси 10 йилча аввал очилган. Тоза, оддий дизайн анчагина баланд ҳимоя девори, инфрақизил камералар, ҳаракатлар датчиклари ва бармоқ излари скаанерларини яширади.

Адолат павильони

Нидерландия

Нидерландиядаги Ёшлар адлия маркази умуман озодликни чеклашни кўзда тутмайди. Маҳбуслар табиат қўйнида истаган ишларини қилишлари мумкин - энг қизиғи, бу ердан ҳали бирор киши қочишга уринмаган.

Мавзуга оид