Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус шаҳрида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Нукус шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўғрилик қилган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Нукус шаҳрида 14 август куни соат 08.00 да, Нукус шаҳри Абат кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган Ж.Қ., Нукус шаҳри М.Бердимбетова кўчасида яшовчи 1947 йилда туғилган Е.Т.нинг уйининг эшиги очиқлигидан фойдаланиб, 1 дона “Арсен” русумли ноутбугини ва 1 дона “Нокия” русумли қўл телефонини ўғрилаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланган.
Нукус шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Ж.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026