Фан-техника | 20:45 / 19.08.2017
30532
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг оммабоп смартфон маълум қилинди

Фото:Gagadget.

Тадқиқотлар олиб борувчи Strategy Analytics компанияси 2017 йилнинг 2-чорагида энг харидоргир смартфонлар рейтингини чоп этди. Бу рўйхатда 1- ва 2-ўринларни Apple’нинг янги флагман смартфонлари –  iPhone 7 ва iPhone 7 Plus эгаллади.

Компания мутахассисларининг баҳолашича, апрель, май ва июнь ойларида Apple деярли 17 млн дона iPhone 7 ва 15 млн донадан кўпроқ iPhone 7 Plus сотган.

Ҳаммаси бўлиб Apple 2-чоракда iPhone’нинг турли моделларидан 41 млн дона сотган.

3- ва 4-ўринлар Apple’нинг асосий рақиби Samsung’нинг Galaxy S8 ва S8+ смартфонларига теккан. Бу смартфонлардан мос равишда 10,2 ва 9 млн донадан сотилган.

5-ўринни Хитойда ишлаб чиқариладиган ҳамёнбоп Xiaomi Redmi 4A эгаллади, бу смартфондан 5,5 млн дона сотилган.  

Samsung Galaxy S8 смартфони букилган экрани, аъло даражадаги дастурий таъминоти ва яхши савдо тармоғи сабабли бир зумда Android’да ишловчи энг оммавий смартфонга айланган.

Мавзуга оид