Минглаб олим ва фузало инсонларни етиштирган замин, маданият, дин ва илм учрашган Афғонистон бугун, 19 август мамлакат мустақиллигининг 98 йиллиги нишонламоқда. Бу гапда «мустақиллик» ёки «нишонламоқда» дейиш ўқувчига эриш туюлса керак. Президент Ашраф Ғанининг Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги «Мустақиллик минораси»дан туриб табрик нутқини ўқиши ҳам бу аччиқ ҳақиқатдан дарак бериб турибди.

Шунга қарамай, Kun.uz ижодий жамоаси Ўзбекистоннинг жанубий қўшнисидаги гўзалликни ўз ўқувчиларига ҳавола этмоқда. Сайёҳлар ва хорижий фуқаролар яшаш жойлари доимо жангарилар томонидан нишонга олиб келингани сабабли, бу ерда саёҳат қилишни истаган довюрак кишилар кам топилади. Аммо унинг гўзаллиги бетакрор, мисоли маржонлар тизмасидаги ёрқин дона...

Жом ва Тажан дарёлари бирлашган водийда баландлиги 65 м келадиган, куфий ёзувлар билан безак берилган «Жом минораси» жойлашган. Ғур вилоятининг маданий маркази сайёҳларни етарли даражада ҳайратлантира олади.

Бомиён вилоятига йўлингиз тушса, албатта Банди Амир Миллий боғига кириб ўтинг. Минерал захира бойлиги Миллий боғдаги бешта кўлни қизил ясси тоғлардан баланд қилиб, табиий дамба эса уни сақлаб туради. Кўм-кўк сув ранги, атрофдаги сарғиш ранг билан чиройли манзара касб этади.

Ҳазрат Али (р.а.) дафн этилган маскан, Чингизхон босқинидан иморатни сақлаб қолиш учун тупроқ остига (!) кўмилган «Кўк масжид» ўзининг жилосини ҳеч ҳам йўқотмаган.

«Танклар водийси» айнан Панжшир водийсида жойлашган, собиқ Совет аскарлари бу ерни ўз кундалиги жуда кўп эслайди. Бугун бу жой Афғонистон ҳавоси ва келажагидан гапиради.














