Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда сув тошқинлари туфайли 400 дан ортиқ инсон ҳаёт билан видолашди
Ҳиндистон шарқида жойлашган Бихар штатида юз берган сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 202 кишига етди, 12 млн.дан ортиқ киши тошқин ҳудудида қолган.
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Миллий бошқарманинг якшанба куни берган хабарига кўра, Бихар, Ассам, Ғарбий Бенгалия ва Уттар-Прадеш штатларидаги муссон ёмғирлари бир ҳафтада 412 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Бихарда фавқулодда ҳодисаларда ҳаракатланиш бўйича кучларнинг 28 та бўлинмаси иш олиб бормоқда, 1765 та дала ошхоналари ташкил этилди, у ерда сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларнинг 350 минг аҳолисига хизмат кўрсатилмоқда. Ҳаводан сув сабаб тўсилиб қолган қишлоқларга озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотлар ташланмоқда.
Аввалроқ Ҳиндистонда йирик темир йўл фалокати юз берганди.
Мавзуга оид
11:15 / 06.03.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026