Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишига масъулиятсизлик туфайли ходимлар истеъмолчиларга ёзилган қарзни ўз ҳамёнидан тўлашди
Нукус туманининг Токтаў ОФЙ Токтаў кўчаси 17 хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Жиенбаев Аллиярдан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб Нукус туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилди.
Аризада ёзилишича, фуқаро электр энергияси учун тўловларни доимо ўз вақтида амалга ошириб келган. Лекин 2016 йил декабрь ойида электр таъминоти корхонаси ходимлари келиб, қарзи борлигини айтиб, далолатнома тузиб кетишган. Унда ёзилишича, Жиенбаев Аллияр электр таъминоти корхонасидан 74.887,50 сўм қарздор.
Мурожаат бўйича Нукус туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда фуқаронинг қарзи йўқлиги аниқланди. А.Жиенбаев тўловларни ўз вақтида амалга оширган. Лекин почта ходимларининг ўз ишига маъсулият билан ёндашмаганлари боис, тўловлар ўз вақтида истеъмолчи ҳисобига келиб тушмаган. Шунинг учун мазкур қарз почта ходими Бийбигул Шерниязова ҳисобидан ундириб берилди.
«Текшираман деб» жарима тўлаган назоратчи
Нукус тумани Бахитли посёлкаси Жипек жоли кўчаси 2-уй, 12-хонадонда яшовчи Қалменов Қодирбай ариза билан жамиятга мурожаат қилди. Унга кўра, Нукус туман Газ таминоти назоратчиси Жамила Бекмурзаева Қалменов Қодирбайнинг хонадонига борган ҳамда газ ҳисоблагичнинг пломбасини текшириш вақтида уни узиб олган. Сўнг назоратчи истеъмолчининг қарзи йўқ бўлишига қарамасдан газ ҳисоблагичнинг пломбаси узилганлиги ҳамда ой учун норматив дея 223.759 сўм қарздор, дея далолатнома тузган.
Мурожаат бўйича Нукус туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борди ҳамда фуқаронинг Далолатномада кўрсатилгандек қарзи йўқлиги аниқланди. Шунингдек, газ ҳисоблагичнинг пломбаси назоратчининг айби билан узилганлиги боис қарз Жамила Бекмурзаеванинг ойлик маошидан ундирилди.
Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,
Нукус туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот ва ахборот бўлими мутахассиси
Мавзуга оид
12:01 / 12.12.2025
Газ йўқ ҳудудлардаги истеъмолчилар учун электрга 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025