Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари фаолиятини тубдан ўзгартириш таклиф қилинди
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлат бошқарув аппарати ва органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, бир-бирини такрорловчи функцияларни бажарадиган давлат органлари, турли комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ қилиш масалалари белгиланган.
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 10-бандида 2017 йилнинг III чорагига қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган эди.
"Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасида давлат бошқарувининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминловчи, халқаро майдонда мамлакат рақобатбардошлигини оширувчи самарали ва шаффоф тизимни жорий этиш кўзда тутилган.
Маъмурий ислоҳотлар энг аввало давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, давлат ҳукумат ва бошқарув органларини тубдан қайта ташкил этиш, улар фаолиятини ислоҳотлар ҳамда либераллик, халқпарварлик ва жавобгарлилик талабларига мувофиқлигини таъминлаши зарур.
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси "Тараққиёт стратегияси” марказининг экспертлар ҳамжамияти муҳокамасидан ўтган ҳамда бир қатор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиқилган.
Концепция муҳокамаси шу йилнинг 29 августига қадар давом этади ҳамда 2017 йилнинг 15 сентябр санасида кучга кириши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:49 / 16.07.2024
“Ресторан вазирлиги тузилса, ресторанларнинг сифати тушиб кетади” — Беҳзод Ҳошимов
13:55 / 25.05.2024
“Ўзатом” агентлиги қайта ташкил этилиб, ҳукумат ҳузурига ўтказилди
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
08:15 / 21.02.2024