Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс, ЖЧ–2017: Иккинчи ғалаба — Жасурбек Латипов ҳам курашни давом эттиради
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида 52 килограмгача бўлган енгил вазнли боксчилар иштирокида биринчи саралаш босқичи беллашувида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов пуэрта риколик Янкиэл Риверага қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Болгариялик, филиппинлик, марокашлик, кубалик ва япониялик ҳакамлардан иборат беш ҳакамнинг барчаси 30:27 ҳисобида ҳар уч раундда ҳамюртимиз ғалаба қозонганини қайд этишди.
Жасурбек Латипов 28 август куни иккинчи саралаш босқичида болгариялик боксчи Даниел Асеновга қарши рингга кўтарилади.
Сизларга эртага 27 август куни рингга чиқадиган боксчиларимиз ҳақидаги маълумотни тақдим этамиз:
49 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика)
56 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон)
64 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия)
75 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон)
91 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 27 август
Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина)
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
17:04 / 17.02.2025