Ўзбекистон | 12:22 / 26.08.2017
12968
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик уруш фахрийлари Умра ибодатини адо этишди

Фото: ziyo.uz

Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрига соғ-саломат етиб келишди.

Фахрийлар ишчи гуруҳ ва гуруҳбошилар ҳамроҳлигида ташкилий равишда махсус автобусларда Каъбаи муаззамага йўл олишди. Уларнинг саломатликларини мунтазам назорат қилиб бориш мақсадида шифокорлар гуруҳи ҳам фахрийларга ҳамроҳлик қилишди. Масжидул Ҳарамга етиб келган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг барчалари Умра ибодатини мукаммал адо этишди.

Фахрийлар ўз ибодатларини амалга оширар экан, халқимиз фаровонлиги, юртимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлиши, мана шундай шароитларни яратиб берган Президент Шавкат Мирзиёев ҳақига дуо қилишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид