Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилган тўртинчи терма жамоа номи маълум
ЖЧ-2018 саралашининг В гуруҳида 9-тур учрашувлари доирасида Япония – Австралия учрашуви ўтказилди.
Учрашувда мезбонлар Асано (42) ва Идегучи (82) урган голлар эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Бу ғалаба японларга 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди.
Гуруҳда Япония 9 турдан кейин очколари сонини 20тага етказди ва охирги турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар Саудия Арабистони (16) ва Австралия (16) бу жамоага етиб ололмайдиган бўлди.
Шу тариқа, Япония 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиши аниқ бўлган тўртинчи терма жамоага айланди. Турнирда шу вақтгача Россия, Бразилия ва Эрон терма жамоалари иштирокини нақд қилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
20:23 / 12.06.2026