Жаҳон | 10:00 / 01.09.2017
8980
2 дақиқада ўқилади

Путин: КХДР атрофидаги вазият кенг кўламли можаро ёқасида турибди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Корея ярим оролидаги вазият кенг кўламли можаро ёқасида турибди. У бу ҳақда БРИКС саммити арафасида эълон қилган мақоласида ёзган.

Мақола Кремль сайтида жойлаштирилди.

«Корея ярим оролидаги вазият ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ, у сўнгги вақтларда кескинлашди ва кенг кўламли можаро ёқасида турибди», - дея таъкидлаб ўтди Россия етакчиси.

Унинг қайд этишича, Россиянинг фикрича, КХДРнинг ракета-ядро дастурини Пхеньянга босим ўтказиш орқали тўхтатиш мумкин экани ҳақидаги қарашлар хато ва истиқболсиздир.

Путиннинг қўшимча қилишича, минтақа муаммоларини барча манфаатдор томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот орқали ҳал қилиш керак.

«Фитналар, босим, жанглар ҳақидаги баёнотлар – бу йўл ҳеч қаерга олиб келмайди», - дея ёзган президент.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп қуруқ гаплар КХДР муаммосини ҳал этишда ёрдам бермаслиги ҳақида маълум қилганди.

 

Мавзуга оид