Нурсултон Назарбоев Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар изига тушишига умид билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатда АҚШ ва Россия ўртасидаги мулоқот яхшиланишига умид билдирди. Бу ҳақда 1 сентябрда Назарбоев матбуот хизмати маълум қилди.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Назарбоев Трампга 10-11 сентябрда Остонада Фан ва технологиялар бўйича ислом ҳамкорлиги ташкилотининг саммити бўлиб ўтишидан хабардор қилган. Икки давлат етакчиси Қозоғистон-АҚШ муносабатлари ривожланишининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикрлар алмашилган.
Шу билан бирга, суҳбат чоғида Трамп Назарбоевни Остонадаги "ЭКСПО-2017" халқаро кўргазмаси муваффақиятли ўтказилиши билан табриклаган ва АҚШ делегациясининг бу кўргазмадаги иштирокини юқори баҳолаган.
Назарбоев ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган, Техас штатида юз берган табиий офат муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва жабрланган ҳудудлар инфратузилмасининг тезроқ тикланиши ва маҳаллий аҳолининг тезроқ нормал ҳаётга қайтиши истагини билдирган.
Трамп суҳбат давомида Назарбоевни Вашингтонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган.
“Суҳбат якунида икки етакчи ўзаро манфаатга эга масалалар бўйича мунтазам мулоқот олиб бориш истакларини тасдиқладилар”, деб айтилган хабарда.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024