Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Хитойга келди
Россия президенти Владимир Путин 4—5 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган BRICS саммитида қатнашиш учун Хитойга келди.
У Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокара ўтказишга улгурди. Томонлар ўзаро келишувларнинг ижроси ҳолатларини муҳокама қилишган.
«Мен сиз билан келишиб олган режаларимиз қандай амалга ошаётгани ҳақида фикрлар алмашиш имконияти юзага келганидан мамнунман», — дея Си Жинпингга юзланган Путин. У шу йилнинг июлида Хитой раҳбарининг Москвага ташрифи «жуда фойдали» бўлганини қайд этиб ўтган.
Хитой раҳбари ҳам шу фикрни таъкидлаган. У ўз ташрифи орқали нафақат ўзаро муносабатлардаги, балки, халқаро майдондаги муаммоларни муҳокама этишга хизмат қилганини эътироф этган.
Россия, Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР ва Хитой давлат раҳбарлари сешанба куни Хитойнинг Cиамен шаҳрида йиғилиши режалаштирилган. Бу Хитойга мезбон сифатида АҚШ президенти Доналд Трамп илгари сураётган «Америка биринчи» сиёсатига қарши тура олиш имкониятини тақдим этади.
Шунингдек, BRICS етакчилари сафига Таиланд, Мексика, Миср, Гвинея ва Тожикистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида қўшилиши кутилмоқда. Мустақил мутахассисларнинг фикрича, "BRICS Plus” кўринишида ўтадиган саммит йиғилишида ташкилотга янги аъзолар қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Транс-Атлантик савдо шартномасидан воз кечган янги АҚШ ҳукумати эндиликда 23 йиллик тарихга эга NAFTA ташкилотини ҳам ислоҳ қилишга киришмоқда. Дональд Трампнинг фикрича, шимолий Америкада NAFTAнинг бўлиши мамлакат ичида янги иш ўринларини яратишга имкон бермаяпти.
Бундан ташқари, саммит бир ҳафта олдин Ҳимолай атрофида чегара масаласидан келиб чиққан Хитой-Ҳиндистон инқирози ижобий ҳал бўлиши биланоқ ташкил этилмоқда. Бу аъзо давлатларнинг ҳамкорликда қарор чиқаришга яхши шароит яратиб беради.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026