Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толимаржон ИЭСда 7,2 млрд киловатт-соат қўшимча электр энергия ишлаб чиқарилади
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Толимаржон ИЭСни 450 МВтлик иккита буғ-газ қурилмаси қуриш билан кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг Hyundai ва Daewoo компаниялари консорциуми буғ-газ қурилмалари қурилишида иштирок этди. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилди.
1 ва 2-энергоблокнинг фойдаланишга топширилиши энерготизим тежамкорлигини электр энергия ишлаб чиқаришга ёнилғи сарфланишини камайтириш ҳисобига ошириш имконини беради ва йилига 7,2 миллиард киловатт-соат қўшимча электр энергия ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Самарқанд—Бухоро электроузелига энергия етказишда йўқотишлар камаяди.
Айни вақтда 2022 йилгача яна шундай қувватдаги иккита буғ-газ қурилмаси қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилмоқда. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши ИЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажмини йилига 20,4 миллиард киловатт-соатга етказиш имконини беради.
Мавзуга оид
18:00 / 24.07.2023
Толимаржон ИЭС: 1065 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмалари қурилишига старт берилди
19:02 / 26.06.2023
Талимаржонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
18:00 / 13.09.2022
“Талимаржон” ИЭС сотилдими ёки ишончли бошқарувга топширилди?
11:31 / 31.08.2022