Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 саралаши. Испания Италияни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳда биринчи ўринни мустаҳкамлади (турнир жадвали)
Испания 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг 7-тур учрашувлари доирасида Италияга қарши ўйинда йирик ғалабага эришди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Қайд этиш керакки, бу ўйин Исконинг терма жамоадаги энг яхши ўйинларидан бирига айланди. У биринчи бўлимда иккита гол урди, шу билан бирга майдонда энг фаол ҳаракат қилиб, рақиб футболчиларини доимий равишда таҳликада ушлаб турди. Иккинчи бўлимда Серхио Рамос Альваро Моратани голли пас билан таъминлади - 3:0.
G гуруҳида параллел кечган учрашувда Македония 1:0 Исроилни Горан Пандевнинг голи эвазига мағлуб этди, Албания Лихтенштейндан устун келди -2:0.
ЖЧ-2018 саралаши
G гуруҳи, 7-тур
Испания – Италия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Иско, 2:0 – 40 Иско, 3:0 – 77 Мората.
Испания – Де Хеа, Рамос, Альба, Карвахаль, Пике, Асенсио (Сауль, 78), Коке, Сильва, Иньеста (Мората, 72), Иско (Вилья, 89), Бускетс.
Италия – Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Дармиан, Кандрева (Бернардески, 70), Спинаццола, Верратти, де Росси, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 78), Белотти (Эдер, 70).
Огоҳлантиришлар: Верратти (4), Бонуччи (12).
Исроил – Македония 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 73 Пандев.
Исроил – Глазер, Цедек, Давидзада, Биттон (Келтьенс, 71), Бен Хаим, Меликсон, Коэн, Бен Хаим (Эйнбиндер, 53), Кабха, Захави, Охана (Хемед, 46).
Македония – Димитриевски, Муслиу, Ристевски, Ристовски, Велкоски, Спировски, Барди (Зайков, 90), Алиоски, Несторовски (Радески, 86), Пандев, Николов (Элмаз, 63).
Огоҳлантиришлар: Барди (77), Элмаз (84).
Албания – Лихтенштейн 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 54 Роши, 2:0 – 78 Аголи.
Албания – Бериша, Хюсай, Айети, Аголи, Маврай, Баша, Абраши (Хюка, 83), Роши, Мемушай (Кукели, 77), Грезда (Ахмеди, 86), Лулаку.
Лихтенштейн – Йеле, Кауфманн, Геппель, Малин, Хаслер, Визер, Бургмайер (Брэндле, 79), Бюхель, Саланович, Фрик (Эрне, 65), Квинтанс (Йилдиз, 80).
Огоҳлантиришлар: Малин (16), Квинтанс (61), Кауфманн (69), Бюхель (81).

Мавзуга оид
18:13 / 27.07.2023
«У томоғимдан бўғди». Иско «Реал»дан кетиш сабаби, Мончи билан можаро ва Берлиндаги масхарабозлик ҳақида
02:21 / 02.12.2022
ЖЧ-2022. Япония Испания устидан иродали ғалабага эришиб 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди, Германия яна гуруҳда қолиб кетди
02:25 / 28.11.2022
ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди
11:49 / 15.05.2019