Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ака-ука жанжали уканинг ўлими билан якун топди
Оҳангарон туманида жорий йилнинг 21 август куни соат 11.00да Телов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1966 йилда туғилган Б.Ш. оғир тан жароҳати билан тез тиббий ёрдам автоуловида туман касалхонасига ҳушсиз ҳолда олиб келинган. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Б.Ш. шу куни соат 12.30 да вафот этди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Б.Ш.нинг акаси, Ангрен шаҳри Нуробод қўрғонида рўйхатда туриб, Оҳангарон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.Ш. маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида қўли билан уриб содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормокда.
Мавзуга оид
08:00 / 08.05.2026
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
19:28 / 01.05.2026