«Ангрен» ЭИЗда автомобиль шиналари ишлаб чиқарилиши бошланди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг «Ангрен» ЭИЗда қурилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик байрамининг 26 йиллигига бағишлаб автомобиль шиналарининг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» АЖ сайти маълум қилинган.
Бундан икки йил муқаддам, 2015 йилнинг 28 августида конвеер ленталар, автомобиль ва қишлоқ хўжалик техникаси учун шиналар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасининг қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан тантанали маросим ўтказилганди. Қурилаётган корхона «Ўзкимёсаноат» АЖ (50 фоиз), «Ўзавтосаноат» (30 фоиз), «Навоий КМК» ДК (10 фоиз) ҳамда «Олмалиқ КМК» АЖ (10 фоиз) томонидан таъсис қилинди.
Шу йилнинг ноябрида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган заводни барпо этиш жараёни бугунги кунга келиб якуний босқичга кириб, жадал суръатлар билан жиҳоз-ускуналар монтажи ҳамда уларни созлаш ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Резинотехника буюмлар заводи ишга туширилиши билан дастлабки босқичда 3 миллион дона автомобил шиналари, 10 минг метр конвеер ленталари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси учун 200 минг дона шиналар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Бу эса ўз навбатида республикага 200 миллион доллар миқдорида импорт орқали олиб келинадиган резинотехника буюмлар ҳажми кескин қисқаришига олиб келади.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
09:51 / 07.07.2024
Ангренда машинани соатига 157 км тезликда бошқарган аёлга чора кўрилди
16:12 / 06.07.2024
Ангренда аёл машинани аҳоли пунктида соатига 157 км тезликда бошқарди
13:24 / 28.06.2024