Жаҳон | 01:09 / 05.09.2017
18810
2 дақиқада ўқилади

90-йилларда мусулмонлар қатлиомидаги иштироки учун бир гуруҳ жиноятчилар жазога тортилди

Фото: AP

Душанба куни баёнот берган Сербия Бош прокуратураси прокурорлари 1990-йилларда қўшни Босния ҳудудида кўплаб серб мусулмонларининг ўлимида айбланган беш нафар жиноятчини жазога маҳкум этганини маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, 1993 йил 27 февралда серб ҳарбий жангарилари Стрпси қишлоғидан ўтиб кетаётган поездни тўхтатиб қолган. Сўнгра, 20 нафар йўловчини Висеградгача олиб бориб, ошкора қотилликка қўл урилган. Жасадлар эса Дрина дарёсига ташлаб юборилган эди.

Барча вафот этганлар Сербиянинг аҳолиси кўпчилиги мусулмонлардан ташкил топган Сандзак туманидан бўлган. Мазкур жиноятда айбдор деб топилган жиноятчиларнинг бир гуруҳи 2014 йили Сербия ҳукумати томонидан жазога маҳкум этилган. 2016 йили эса узоқ суд мажлисларидан сўнг улардан ўн бир нафари яна беш йил озодликдан маҳрум этиш жазоси билан қамоқхонага равона бўлди.

Ўша пайтлар ҳаракатни бошқариб турган Милан Лукич умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган бўлиб, унинг укаси Гойко Лукич эса беш йилга озодликдан маҳрум этилган.

Мавзуга оид