Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сиёсий марказига айланади
5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи кечмоқда.
Ташриф доирасида «Ала-Арча» давлат қароргоҳида икки президент учрашуви бўлиб ўтди.
«Бир йил ичида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатлар билан муносабатларини яхшилади», — деган Қирғизистон президенти.
Атамбоев Ўзбекистон раҳбарининг бу ташрифи икки давлат муносабатларида янги даврни бошлаб беришини қайд этган.
«Ишончим комилки, сохта камтарликларсиз эътироф этишни истардимки, бу ташриф — халқларимиз учун тарихий воқеа. Ўйлайманки, бугунги ташриф кўплаб муаммоларга барҳам беради ва икки қардош халқ муносабатларида янги даврни очиб беради», — деган Атамбоев.
«Ўзбекистон — Марказий Осиёда барча давлатлар билан чегараларга эга ягона давлат. Биз кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида Ўзбекистон минтақадаги барча қўшни республикалар билан муносабатларни сезиларли даражада яхшилади.
Бу сиёсий вазиятга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Сизнинг иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларингиз туфайли мен Ўзбекистон Марказий Осиёнинг савдо ва сиёсий марказига айланишига ишонч билдирмоқдаман. Мен Шавкат Миромоновичга мустаҳкам соғлиқ ва осон бўлмаган ишда муваффақиятлар, биродар ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», — дея чиқишини якунлаган Алмазбек Атамбоев.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026