Жаҳон | 10:24 / 05.09.2017
3983
1 дақиқада ўқилади

Тайванда янги бош вазир тайинланди

Фото: New Bloom Magazine

Тайвань президенти Цай Инвэнь Тайнань шаҳри ҳокими Уильям Лайни янги бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Тайинлов Инвэнь аввалги бош вазир, 2016 йилнинг майидан лавозимини эгаллаган Линь Цюаннинг истеъфосини қабул қилганидан бир кун ўтиб амалга оширилди. 

Агентликнинг таъкидлашича, бу ўзгариш Инвэннинг ўз рейтинги учун кураш олиб бораётгани билан боғлиқ. Тайвань президентининг рейтинги сўнгги ойларда жуда тушиб кетганди.

Жорий йилнинг июль ойида Хитой раҳбари Трампни «ягона Хитой» сиёсатига риоя қилишга чақирганди.

Мавзуга оид