Ўзбекистонда КАМАЗнинг расмий сервислик ва дилерлик маркази очилмоқда
Россиянинг йирик автомобил компанияси, оғир юк ташиш машиналарини ишлаб чиқарувчи «КАМАЗ» ОАЖ ўзининг фаолият географиясини кенгайтирмоқда ва ўз автомашиналарининг сотувини ва сервис хизматини йўлга қўймоқда
Тошкентдаги КАМАЗ сервис ва дилерлик марказида КАМАЗ бренди остида ишлаб чиқарилган янги оғир юк ташиш автомобиллари ва маҳсус транспортларини сотиш, мижозлар оғир юк ташиш автомобиллари ва маҳсус транспортларига техник хизмат кўрсатишнинг тўлиқ жараёни ва асл эҳтиёт қисмларини сотиш амалга оширилади. Умумий майдони 7000 кв.м.га тенг марказ ҳудудида офис хоналари, чакана савдо дўкони, эҳтиёт қисмларини сақлаш жойи, бузилишни аниқлаш линияси, шинамонтаж ва юк машиналарини ювиш ҳудудлари мавжуд.
«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик йил сайин ўсиб бормоқда. Томонлар фаолият турларининг деярли барча жабҳаларига катта эътибор қаратмоқдалар. КАМАЗ сервис ва дилерлик марказининг очилиши эса ушбу муносабатларнинг янада кучайганини англатади, шунингдек КАМАЗ автотехникасига тезкор техник хизмат кўрсатиш, асл эҳтиёт қисмларига эга бўлиш ҳамда иш ўринларини яратишнинг янгидан янги имкониятларини очиб беради», – деб таъкидлади КАМАЗ сервис ва дилерлик маркази лойиҳаси раҳбари Жавлон Халилов.
Янги очилган сервис ва дилерлик марказида бир вақтнинг ўзида 6та автомобил кўрикдан ўтказилиб, таъмирланади. Мажмуанинг диққатга сазовор томони – автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш станциясидир. У таъмирлаш ишларининг оғирлигига қараб бир сменада 30та машинани қабул қилиш қувватига эга. Шунингдек, марказ қошида енгил ва юк ташиш техникасини эвакуация қилиш хизмати ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
11:41 / 26.06.2024
Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди
15:52 / 26.08.2023
Ўзбекистонда «КАМАЗ» учун мутахассислар тайёрланиши мумкин
09:00 / 29.07.2021
UzAuto TRAILER билан КАМАЗ автосамосвалларини осонгина қўлга киритинг
12:10 / 01.06.2021