Жамият | 11:41 / 26.06.2024
8177
1 дақиқада ўқилади

Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди

2000 йилда туғилган ҳайдовчи “КАМАЗ”ни бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламагани ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмагани сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lasetti иштирокида ЙТҲ кузатилган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Паркент туманида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 22 июн куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган  4Р15 Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор автомобил йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ЙТҲ кузатилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Р.Н “КАМАЗ” русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламагани ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмагани сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lasetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид