Жаҳон | 01:11 / 06.09.2017
7722
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШдан барча ноқонуний муҳожирларни ҳайдаб чиқармоқчи

Фото: Michael B. Thomas / Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп ёшлик чоғида АҚШга кирган барча ноқонуний муҳожирларга яшаш ҳуқуқини берувчи қарорни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

“Мен кўпчилиги ёши катта одамлар бўлиб кетган болаларни, ота-оналари қилмишлари учун жазоламоқчи эмасман. Бироқ биз қонуний давлат бўлганимиз сабабли имкониятлар давлати ҳам эканлигимизни англашимиз керак”, деб айтган Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама конгресс рухсатини четлаб ўтиб, ноқонуний муҳожирлар томондан фуқароликнинг олиниши тартибини қабул қилган. “Агар ижрочи ҳокимият ўзи истаганча қонунларни бекор қила олса ёки қайта ёза олса, унда миграция қонунчилиги ислоҳотини қабул қилишнинг имкони йўқ”, деб айтган Трамп. 

Мавзуга оид