Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оскар Де ла Хойя Конор Макгрегорни икки раунддаёқ нокаутга учратишини айтди
Фото: givemesport.com
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Оскар де ла Хойя Boxingscene нашрига берган интервьюсида ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегорни икки раунддаёқ нокаутга учрата олган бўлишини айтди.
“Флойд Мэйуэзер ҳозир сайёрамиздаги энг яхши боксчидир. Бироқ нима учун у Макгрегорни 2-3 раундда нокаут қила оладиган бир пайтда у билан 10 раунд ивирсиб юрди?”, деб ҳайрат билдирган боксчи.
44 ёшли собиқ боксчининг айтишича у Макгрегорни икки карра тезроқ нокаут қилган бўларди: “Жангда имкониятлар 50 га 50 бўлди, дейишганда, ҳеч тушунмайман. Охирги йилларда Мэйуэзер энг яхши боксчи-ми? Ҳа. У барча замонларнинг энг яхши 10 боксчиси ичида бўладими? Шубҳасиз. Ва бошқа ҳеч қандай саволлар бўлиши мумкин эмас”.
Де ла Хойя Макгрегор ва Мэйуэзер жангидан олдин бу жангни боксга ҳурматсизлик деб атаганди.
Де ла Хойя фаолиятида 45 та жанг ўтказиб, ундан 39 тасида ғалаба қозонган, 6 тасида мағлуб бўлган. 2007 йилда у Мэйуэзерга ҳакамлар қарори билан ютқазган. “Олтин бола” охирги жангини 2015 йилда ўтказгач, фаолиятини тугатган.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019