Фан-техника | 21:00 / 10.09.2017
27001
2 дақиқада ўқилади

BMW X7 йўлтанламаси расман тақдим қилинди

BMW компанияси ўзининг энг катта кроссовери BMW X7 iPerformance’ни тақдим қилди. Автомобилнинг оммавий илк намойиши 12 сентябрда Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади. Машинанинг серияли ишлаб чиқарилувчи нусхаси кейинги йилда пайдо бўлади.

Concept BMW X7 iPerformance ўлчамлари келтирилмаган. Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, янги машинанинг узунлиги 5020 мм ни – BMW X5’никидан 113 мм узунроқни ташкил қилади. Шунингдек, машинанинг эни 2020 мм (+82 мм) ни, баландлиги 1800 мм (+37 мм), ғилдираклар базаси 3010 мм ни (+76 мм) ташкил қилади. Автомобилга 23 дюймли дисклар ўрнатилган.

Концепт ингичка лазер чироқлар, тажовузкор бампер ва радиатор панжарасида катта тешиклар олган. Машинанинг бир нечта расмий сурати интернетга чиқиб кетган ва кўплаб фойдаланувчилар машинанинг олд қисми безалишини танқид қилишган. Машинанинг серияли нусхасида ташқи кўриниш ўзгаришга учраши мумкин.

Машинада 6 т ўриндиқ бор, бироқ серияли моделда 7 та ўриндиқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Машинанинг ҳар бир ўриндиғи индивидуал тарзда созланади. Асбоблар панели ўрнига 12,3 дюймли экран жойлаштирилган. У визуал равишда мультимедиа тизимининг тачскрини билан бирлаштирилган.

Биринчи қатор ўриндиқлари суянчиғи орқа томонида катта планшетлар ўрнатилган.

Машина гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланган. Унинг характеристикаси ошкор қилинмаган. Тахмин қилинишича, машинанинг моторлари орасига битурбирланган, 340 ва 445 от кучига эга V6 3.0 ва V8 4.4 бензин двигателлари киради.

Суратлар манбаси:kolesa.ru

Мавзуга оид