Жаҳон | 08:38 / 10.09.2017
11757
2 дақиқада ўқилади

Трамп “Ирма” довули яқинлашаётгани муносабати билан йиғилиш ўтказди

Фото: AP

“Ирма” довули Флорида штатига яқинлашаётгани сабабли АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва АҚШнинг бошқа муҳим идоралари раҳбарлари АҚШ президенти Дональд Трамп томондан фавқулодда йиғилишга чақиртирилдилар.

Трамп твиттердаги саҳифасида ҳукумат аъзолари билан йиғилиши видеоёзувини жойлаштирган. Йиғилишда табиий офатга тайёргарлик ва унга жавоб бериш чоралари муҳокама қилинган.

Трамп йиғилишда довулни вайронкор деб атаб, қурбонларга йўл қўймаслик учун барча ишни қилишга чақирган.

“Бу довул вайронкор кучдадир, шунинг учун барчани йўриқномага амал қилишга чақираман, мол-мулкни тиклаш мумкин, ҳаётни эса йўқ. Шу сабабли хавфсизлик масалалари биринчи навбатда ҳал қилиниши лозим”, деб айтган Трамп.

Маълум қилинишича, “Ирма” Куба ҳудудидан кетиб, Флорида томон йўналмоқда. Довул 10 сентябрь эрталаб штат соҳилларига етиб боради. Бу вақтда шамолнинг максимал тезлиги 205 км/соатга, ўртачаси эса 190 км/соатга етиши тахмин қилинмоқда.

Мавзуга оид