Янгийўлдан “Матиз”ни олиб қочган шахс Чирчиқда қўлга олинди
Жорий йилнинг 26 август куни соат 05.15 ларда Янгийўл туманида яшовчи 1990 йилда туғилган А.Н. Янгийўл тумани Беруний кўчасида жойлашган дорихона олдида автоуловини калитини ўт олдиргичда ва эшигини очиқ ҳолда қолдириб дорихонага дори олиш мақсадида кириб, орадан 5-10 дақиқа ўтиб қайтиб чиққанида «MATIZ BEST» русумли давлат белгиси 10 S 052 MA автоулови номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Янгийўл туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Т.Б. бошқарувида бўлган автоулов билан Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчасида жойлашган «Кимёгарлар боғи» дам олиш масканига кириш дарвозаси олдида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:00 / 08.10.2024