Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen электромобиллар учун 70 млрд евро сарфламоқчи
Фото: Getty Images
Volkswagen автоконцернининг маълум қилишича, 2030 йилга келиб тахминан 300 моделдаги автомобилларининг барча қатори харидорларга электромотор билан ҳам таклиф этилади.
Volkswagen Group раҳбари Маттиас Мюллернинг хабар беришича, бу мақсадга эришиш учун концерн электромобиллар ишлаб чиқариш учун сармояларни икки баробарга оширади – 20 миллиард еврога.
Ҳозирги моделларни электродвигателлар билан жиҳозлашдан ташқари, Volkswagen 2025 йилга келиб 80 та янги электромобилни тақдим этишни режалаштирган.
Volkswagen ўз автомобиллари учун батареяларни бошқа етказиб берувчилардан сотиб олиш учун яқин бир неча йил ичида тахминан 50 миллиард евро сарфлашни мўлжалламоқда.
«Одамлар тоза машиналарни хоҳламоқда. Одамлар тоза ҳавони исташмоқда, ҳамда биз бунга ҳисса қўшишга тайёрмиз», - дея маълум қилди Маттиас Мюллер Франкфурт автосалонида.
Аввалроқ Mercedes-Benz 2022 йилга келиб ўз қаторидаги автомобилларнинг барча моделларини электр ёки гибридли двигателлар билан жиҳозлаш режалари бор экани ҳақида маълум қилганди. Volvo 2019 йилдан фақатгина электромобиллар ва гибридли двигателлардаги автомобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
20:43 / 23.04.2026
Биринчи Ferrari Luce электромобили бошланғич нархи 650 минг долларни ташкил этади
08:10 / 09.04.2026