ОАВ: Путин Трампга муносабатларни яхшилаш бўйича таклиф билан чиққан
Buzzfeed портали маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида ишлаётганига уч ой бўлганида, дипломатлардан бирини Давлат департаментига Россия-Америка муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги таклиф билан юборган.
Ҳужжатга кўра, Россия АҚШни дипломатик ва ҳарбий алоқалар каналлари, шунингдек, икки давлат разведка хизмати ўртасидаги алоқаларнинг тўлиқ тикланишига чақирган.
Тахминларга кўра, баҳорда аввалига Россия президентининг киберхавфсизлик бўйича махсус вакили Андрей Крутскихнинг америкалик ҳамкасби билан ахборот хавфсизлигини муҳокама қилиш бўйича учрашуви бўлиб ўтиши лозим эди. Шундан сўнг Афғонистон, Эрон ядро келишуви, Украина шарқидаги инқироз ва КХДР муаммоси бўйича икки томонлама махсус маслаҳатлашувларни ўтказиш таклиф этилган.
АҚШ МРБ, ФҚБ, Миллий хавфсизлик кенгаши ва Мудофаа вазирликлари раҳбарларининг россиялик ҳамкасблари билан учрашуви муносабатларни тиклаш бўйича ишларнинг навбатдаги босқичига айланиши керак эди.
Порталнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтга келиб, Россия томонидан таклиф этилган ғояларнинг фақатгина кичик қисми амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
08:40
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
21:13 / 11.10.2024
НАТОнинг янги бош котиби иттифоқчиларни Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор қаратмасликка чақирди
16:10 / 11.10.2024