Жамият | 19:19 / 13.09.2017
14000
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яшовчи 43 шахсга Ўзбекистон фуқароси паспорти топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 август кунидаги ПФ-5155-сонли Фармони талабларига асосан, мамлакатда доимий яшовчи 118 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, шулардан 43 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслардир. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини 43 нафар шахсга, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортларини тантанали равишда, оммавий ахборот воситаларида ёритилган ҳолда топшириш ишлари амалга оширилди.

 

Мавзуга оид