Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Қирғизистон президенти ваъдасида туради ва уни амалга ошириш учун охиригача боради
Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик журналист Сиягул Караманга интервью берди ва унда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатлар, Қирғизистонни порлоқ келажак кутаётгани ҳақида сўзлади.
“Агар биз қирғиз халқининг истеъдоди ва меҳнатсеварлиги ва қирғиз ерининг имкониятлари, маъданли захираларини ҳисобга олсак, Қирғизистонда қизиқ ва порлоқ келажак бор”, деб айтган Путин.
Унинг айтишича, Қирғизистон ва Россияни умумий тарих, маданият боғлаб туради.
“Бироқ бу бизни бирлаштирадиган ягона нарсалар эмас. Кўплаб қардош, шахсий, дўстона алоқалар мавжуд. Қирғизистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар импорти 2,3 маротаба ошган”, деб айтди Путин.
Интервьюнинг катта қисми Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевга бағишланди.
“Қирғизистон президенти ёрқин, ҳис-туйғуларга бой одам. У бир сўзли инсондир. У билан баъзида нимадир ҳақида келишиш қийин кечади, бироқ агар келишилса, у келишувни бажариш учун охиригача боради. Мен ҳам шундай қилишга ҳаракат қиламан. Балки унинг қилаётган ишлари ҳаммага ҳам ёқмас. Бироқ ҳамма унга жуда жиддий одамдек муносабатда бўлади. Унинг сўзи иши билан айро эмаслиги сабабли шундайдир. Ўйлайманки, Қирғизистон бундан фақат ютади, давлатга жиддий ҳамкор сифатида қаралади”, деб айтган Путин.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026