Трамп Шимолий Корея етакчисига лақаб қўйиб олди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни Ракета-одам деб атади. Трампнинг бу ҳақдаги хабари унинг твиттердаги аккаунтида пайдо бўлди.
“Кеча Жанубий Корея президенти Мун билан гаплашдим. Ундан Ракета-одам қандай юрганини сўрадим. Шимолий Кореяда ёнилғига узун навбатлар кузатилаётганмиш. Ёмон бўлибди-да!”, деб ёзган Трамп.
Оқ уйнинг маълум қилишича, икки етакчи телефон орқали суҳбатда Шимолий Кореянинг Япония устидан учиб ўтган ракетасини муҳокама қилишган.
“Икки етакчи Шимолий Корея ҳаттоки БМТ Пхеньян томондан такрорланаётган иғволарни жиддий тарзда қоралагандан кейин ҳам жаҳон ҳамжамиятига чақириқ ташлашни давом эттираётганини қайд этишган”, деб айтилган “РИА Новости” ахборот агентлиги олган хабарда.
ОАВ маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда бензинга навбатлар БМТнинг янги санкциялари эълон қилингандан кейин юзага келган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024